13:16 / 17.03.2018
6 647

Фарғонада ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди
Фарғона шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигит ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

"Фарғона шаҳрида 14 март куни соат 22-10ларда Юртпарвар кўчаси 94-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган М.Мирзадавлатов Мотрудий кўчасида жойлашган "Мирзадавлат" номли озиқ-овқат савдо дўкони ертўласида ўзаро жанжал оқибатида 1968 йилда туғилган отаси Қ.Очилдиновга пичоқ урган. Натижада Қ.Очилдинов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган", — дейилган ИИВ хабарида.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан М.Мирзадавлатов қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди