19:55 / 17.03.2018
5 756

Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»

Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»
Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманига ташриф буюриб, “Даромад бахт омад” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган иссиқхона билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Гидропоника усулидаги мазкур иссиқхонада йилига 1 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик, деди президент. Туманнинг зах, тошлоқ ерларига гидропоника жуда мос. Бундай иссиқхоналарни кенгайтириш, нима бозорбоп бўлса, шуни экиш керак. Бу йўналишни ривожлантириш учун мутахассислар тайёрлаш зарур.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»