19:13 / 19.03.2018
9 098

Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди
Тошкент шаҳар туманларининг марказий майдонларида “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги манзилларда жорий йилнинг 21 март куни байрам тадбирлари соат 10:00да бошланиб 18:00га қадар давом этади.

Шаҳар асосий саҳнаси: “Ўзэкспомарказ” ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;

Бектемир туманида: “Қуёшча нури” боғи ҳудудида ташкил этилади.

Миробод туманида: “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Темирйўлчилар” маданият саройида ташкил этилади.

Мирзо Улуғбек туманида: “Локомотив” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Бобур” номидаги эко боғда ташкил этилади.

Сергели туманида: “Ёшлар” боғида ҳамда “Грин Парк” номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ “Соҳил” боғи)да ташкил этилади.

Учтепа туманида: “Эко” боғида ва “Боғи шамол” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.

Олмазор туманида: “Абдулла Қодирий” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчасида байрам кенг нишонланади.

Чилонзор туманида: “Ғофур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида ва “Аква” боғида ташкил этилади.

Шайхонтоҳур туманида: “Локомотив” маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида, “Ибн Сино” маданият ва истироҳат боғида кенг нишонланади.

Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонда ташкил этилади.

Яккасарой туманида: “Дўстлик” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.

Яшнобод туманида: “Ашхобод” сайилгоҳида ҳамда “Дўстлик” боғида ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди