21:21 / 19.03.2018
5 802

Шавкат Мирзиёев ўзини қачон "энг бахтли деб ҳисоблаши"ни айтди (видео)

Шавкат Мирзиёев ўзини қачон "энг бахтли деб ҳисоблаши"ни айтди (видео)
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида йиғилишдан репортаж кўрсатилди.

Йиғилиш давомида маъруза қилган Давлат раҳбари вилоят фаолларини мамлакат келажаги, фарзандлар ва невараларнинг янада фаровон ҳаёти учун тиним билмай меҳнат қилишга чақирди. Шу билан бирга, у ўзини қачон энг бахтли инсон деб ҳисоблашини ҳам айтди.

Самарқанд халқи: «Ҳаётим сал ўзгарди, енгил бўлди, кўкрагимга офтоб тегди, юрагимда оз бўлса-да адолат учқуни пайдо бўлди» деса, шундан бахтлироқ куним бўлмайди. Биласизларми, невара, фарзанддан катта бойлик, бахт йўқ ўзи дунёда. Неваралар бахтли бўлиши учун эса сизу биз халққа хизмат қилишимиз керак.

Ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хотиржамлик тилайман. Атроф тинч бўлсин, обод бўлсин. Атрофда муносабат ўзгарса, кейин биз ҳаммамиз бахтли бўламиз. Илоҳим, бахтли кунларимиз ҳар вақт бизга ҳамроҳ бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин, соғ бўлинглар!


Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ўзини қачон "энг бахтли деб ҳисоблаши"ни айтди (видео)

Жамият янгиликлари