21:02 / 20.03.2018
5 243

Шавкат Мирзиёев: "Биз уйғонишимиз керак!" (видео)

Шавкат Мирзиёев: "Биз уйғонишимиз керак!" (видео)
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан махсус репортаж «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди.

Ўзбекистон давлат раҳбари ўз нутқи давомида Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоийдаги учрашувларда таъкидлаган бир фикрини яна такрорлади — ташқаридан биров келиб, биз учун ҳеч нарса қилиб бермайди.

Ўйлайманки, Самарқанд фаоллари, бугун студияларда ўтирган барча оқсоқолларимиз тўғри тушунасизлар — биз уйғонишимиз керак.

Мен сизлардан таъзим қилиб илтимос қиламан, буни минг марта айтишдан чарчамайман — ҳеч ким ҳеч қачон ташқаридан келиб, Ўзбекистон ё Самарқанд учун ҳеч нарса қилиб бермайди, қилиб бермаган ҳам.

Қачон бизни тан олишади? Қачонки қудратли, кучли бўлсак. Қачон кучли бўламиз? Меҳнат қилсак. Агар бизга одамлар ишонса, уларни ишонтиролсак, қудратли бўламиз. Буюк бўламиз.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Биз уйғонишимиз керак!" (видео)