Одатда имконияти етадиган, йиғиб-терганини тўй баҳона сарфлайдиган юртдошларимизга қараб, “Пули борда бемалол ишлатади”, деб қўямиз. Аммо топган-тутганимизни беҳуда сарфлаш аллақачон жонимизга теккан. Фақат буни ўз ҳаёти мисолида ўрнак қилиб кўрсатаётганлар етишмаётган эди, холос.
Навоий вилоятидан тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди, деб хабар берди «ЎзА». Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги “XXI аср” номли тўйхонада ихчам ва файзли ўтган тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди.
Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган эди. Байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?