Душанбеда Ўзбекистондан илк бор визасиз тартибда келган сайёҳлар гуруҳи нон ва туз билан кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
“Тожикистонга, ҳаммамиз ҳурмат қиладиган, қардош Ўзбекистондан биринчи сайёҳлар гуруҳи етиб келди. Тожикистонга хуш келибсиз!”, — дейилган қўмита хабарида.
Душанбедаги "Дусти" майдонидаги Исмоил Сомони ҳайкали олдидан туристик компания вакиллари "Салом, Тожикистон" тадбирини ўтказишди. Тадбир доирасида улар ўз хизматлари, саёҳатни янада қизиқарли, қулай ва унутилмас қиладиган хизматлар ҳақида сўзлаб беришди.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш ҳақида шартнома имзолашган эди. Икки кун олдин, 19 мартдан бошлаб эса – Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 30 кунгача визасиз кириб-чиқиш тартиби кучга кирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?