19:46 / 22.03.2018
10 493

Эшак гўшти сотган қассобнинг иқрори (видео)

Эшак гўшти сотган қассобнинг иқрори (видео)
«Telegram»даги «UZBEK TV» каналида эшак гўштини сотиш билан шуғулланган «тадбиркорлар» фаолияти акс этган видеолавҳа пайдо бўлди. Анонс экани айтилган видеолавҳада катта эҳтимол билан 2017 йилнинг декабрида жамоатчилик ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлган жиноят иши тарихи баён қилинади.

Ўшанда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли «Шаршара» номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган эди. Тезкор тадбир давомида эшак гўшти цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган эди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Бугун, 22 март куни «Telegram»даги каналларда тарқалган видео Бош прокуротура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан тайёрлангани айтилади. Унда эшаклар қўйилган жойлар, гўштлар ҳамда шу иш билан шуғулланган кишилар акс этган. Аммо кадрда кўринган шахсларнинг сўзларидан воқеанинг тугал мазмунини англаб олиш қийин. Тез орада бу видеолавҳанинг тўлиқ версияси чиқса керак. Аммо манбада бу ҳақда ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эшак гўшти сотган қассобнинг иқрори (видео)