12:45 / 23.03.2018
4 946

Автомашинадан 5 минг долларни ўғирлаб кетганлар қўлга олинди

Автомашинадан 5 минг долларни ўғирлаб кетганлар қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 21 март куни А.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 17 март куни соат 23.00ларда номаълум шахслар уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Нексия”, русумли автомашинаси салонидан 5.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Буюк ипак йўли кўчаси 109-уйда яшовчи, “Исмат транс” МЧЖ ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган О.У. ва А.Темур кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.К. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашинадан 5 минг долларни ўғирлаб кетганлар қўлга олинди