19:43 / 23.03.2018
15 555

Қуръони каримнинг тавсия қилинган нархи маълум қилинди

Қуръони каримнинг тавсия қилинган нархи маълум қилинди
Аввал хабар берганимиздек, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган "Ҳилол нашр" нашриётида юртимизда илк бор Қуръони карим нашр этилди.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда нашрга тайёрланаётган Қуръоннинг сотишга тавсия қилинган нархи ва адади бўйича маълумот берилди.

Маълумотга кўра, Қуръон 50 минг нусхада чоп этилади, сотиш учун тавсия қилинган нархи 31 минг сўм этиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуръони каримнинг тавсия қилинган нархи маълум қилинди