00:15 / 26.03.2018
8 656

Сурхондарёда Damas ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Сурхондарёда Damas ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 24 март куни катта талафотларга сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, соат 16:30 атрофида Ж.Усмонов Шеробод туманида автомобилида «Шеробод—Жарқўрғон» йўлининг 7-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган А.Зиёдуллаев бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасига урилиб, тўқнашув содир этди.

ЙТҲ оқибатида Damas йўловчилари 1959 йилда туғилган М.Абдуллаев ва 2016 йилда туғилган Л.Абдузоиров воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи Ж.Усмонов ва яна 8 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Damas ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор