16:45 / 26.03.2018
5 050

Музлатгичларни “Ўрикзор”да қайта сотиш режаси иш бермади

Музлатгичларни “Ўрикзор”да қайта сотиш режаси иш бермади
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан А.А. бошқарувидаги “Газ” русумли юк автоулови “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур юк машинаси юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий нархи 40 200 000 сўмлик 19 дона турли русумдаги музлатгич ҳамда 4 дона кондиционер борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳайдовчи А.А. ушбу маиший техникаларни Тошкент шаҳри “Ўрикзор” савдо мажмуасига олиб бориб, фуқаро Ш.М.га етказиб бериши кераклиги маълум бўлди.

Ушбу маҳсулотлар “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси орқали ташмачилар кўмагидан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудудида қайта сотиш мақсадида олиб кирилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Музлатгичларни “Ўрикзор”да қайта сотиш режаси иш бермади