Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан А.А. бошқарувидаги “Газ” русумли юк автоулови “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур юк машинаси юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий нархи 40 200 000 сўмлик 19 дона турли русумдаги музлатгич ҳамда 4 дона кондиционер борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳайдовчи А.А. ушбу маиший техникаларни Тошкент шаҳри “Ўрикзор” савдо мажмуасига олиб бориб, фуқаро Ш.М.га етказиб бериши кераклиги маълум бўлди.
Ушбу маҳсулотлар “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси орқали ташмачилар кўмагидан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудудида қайта сотиш мақсадида олиб кирилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)