Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автомобилларнинг ён ойналарига парда ўрнатиш мумкин эмас, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга (ВМҚ, 2012 йил 4 июл, 191-сон) мувофиқ:
барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак;
ён ойнасига парда қуйишга фақатгина йўловчилар ташишга мўлжалланган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 тадан кўп бўлган автотранспорт воситаларига (айрим микроавтобуслар, автобуслар) рухсат берилади;
ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг (яъни, аксарият аҳоли фойдаланадиган оддий енгил автомобилларнинг) ҳар икки томонида орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда, бу автомобилларнинг орқа ойнасига пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар ўрнатиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди