Жорий йилнинг 1 апрель санасидан мамлакатимизда электр энергияси, табиий газнинг нархи ошади. Одамлар орасида бу санадан бензин нархи ҳам қимматлашиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар қулоққа чалинмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятига мурожаат қилди.
“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ матбуот хизматининг маълумот беришича яқин келажакда ёнилғи мой маҳсулоти нархи ўзгармайди. Шунингдек, ёнилғи нархи ўзгариши назарда тутилаётгани ҳам йўқ.
Демак, ҳавотирга ўрин йўқ, автобензин нархи ошмайди.
Сўнги бора Ўзбекистонда 2017 йил 14-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 913-сонли қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган.
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм;
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарорига биноан жорий йилнинг 1 март санасидан
1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм,
1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ушбу нархларга амал қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди