10:36 / 27.03.2018
5 317

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган iPhone​ сабаб икки фуқаро вафот этди

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган iPhone​ сабаб икки фуқаро вафот этди
Наманган вилоятининг Поп туманида 25 март куни соат 22.00ларда Ойбек МФЙ Бобур кўчаси 14-уйда яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган “I Phone” мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, шу кўча 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақириб, Б.Раҳматов арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган, шунда Э.Ниязов, Б.Раҳматовни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган, шундан сўнг Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланиб, Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 июль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг ҳожатхонасида оғир газдан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Бунга сабаб ҳожатхонага тушиб кетган Samsung Galaxy J7​ уяли телефонини олмоқчи бўлишганлиги.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган iPhone​ сабаб икки фуқаро вафот этди