18:56 / 27.03.2018
10 406

Қуръони карим ҳар бир харидорга бир донадан сотилади

Қуръони карим ҳар бир харидорга бир донадан сотилади
«Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган Қуръони Карим – Мусҳафи шариф нашриётнинг барча филиалларида 2018 йил 28 март, чоршанба куни сотувга чиқарилиши эълон қилинган эди.

Китобхонларга шуни маълум қиламизки, Қуръони Каримни 50 000 ададда чоп этиш режалаштирилган. Режага кўра биринчи босқичда шундан 10 000 таси чоп этилди. Кўплаб китобхонларимизнинг илтимосига биноан Мусҳафнинг дастлабки 10 000 донаси ҳар бир харидорга бир донадан сотилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади нашриётнинг телеграмдаги расмий саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуръони карим ҳар бир харидорга бир донадан сотилади

Жамият янгиликлари