13:30 / 28.03.2018
5 837

Владимир Путин 10 нафар ўзбекистонликка Россия фуқаролигини берди

Владимир Путин 10 нафар ўзбекистонликка Россия фуқаролигини берди
Фото: Sputnik
Владимир Путин ўн нафар ўзбекистонликларга Россия фуқаролигини бериш ҳақида фармон имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik ҳуқуқий маълумотлар расмий порталига таяниб.

Россия президенти умумий ҳисобда 63 кишига фуқаролик бериш ҳақида фармон имзолади. Улар орасида ўзбекистонликлардан ташқари, етти нафар Украина фуқаролари, олти нафардан Арманистон ва Тожикистон фуқаролари, Афғонистон, Беларусь, Озарбайжон ва Молдова республикаларидан беш нафардан, Вьетнамдан – уч киши, Қозоғистондан – икки киши, Исроил, Сербия, Хитой, Ливан ва Қирғизистондан – бир киши бор. Ундан ташқари Россия федерацияси ҳудудида таваллуд топган тўрт киши бор.

Фармонда айтилишича, ушбу шахслар фуқаролик қасамёдини қабул қилганидан кейин Россия фуқароси паспорти берилади. Вояга етмаганлар эса уларнинг ота-оналари томонидан қасамёд қилинганидан кейин фуқароликни қабул қилади.

Шунингдек, Россия президенти ўз қарори билан уч кишини фуқароликдан чиқарди. Улар латвиялик, санкт-петербурглик ва калининградлик собиқ фуқаролардир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Путин 10 нафар ўзбекистонликка Россия фуқаролигини берди