Владимир Путин кузда Ўзбекистонга ташриф буюради

  • Жамият
  • 28-03-2018, 13:57
  • 1 003
  • Владимир Путин кузда Ўзбекистонга ташриф буюради
    Президент «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юқори суръат билан ривожланиб, изчил мустаҳкамланаётганини алоҳида таъкидлади.

    Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда, муҳим сармоявий лойиҳалар бажариляпти, ишбилармон доиралар ва минтақалар ўртасидаги кооперация алоқалари кучаймоқда. Таълим, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алмашинувга оид янги дастурлар амалга оширилмоқда.

    Жорий йилнинг кузида кутилаётган Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилди.

    Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    » » Владимир Путин кузда Ўзбекистонга ташриф буюради
    Яндекс.Метрика