20:18 / 28.03.2018
7 022

Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео)

Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео)
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд тумани ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи пора олаётганда қўлга олинди.

Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи, Фируза Мўминова кўрсатган тиббий хизмати учун бемор Норқулова ва Ваҳобовадан 150 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.

Шифокор ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Ушбу ҳолатни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.

"Мен тиббий ёрдам сўраб, Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона врач-гинекологи ҳузурига бордим. Шунда, шифокор Ф.Мўминова тиббий хизмат учун мендан 150 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилди. Шундан кейин туман департаментига мурожаат қилдим", - дейди бемор Бахтигул Норқулова.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео)