Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади

  • Жамият
  • 29-03-2018, 18:01
  • 1 142
  • Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади
    Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия Федерал хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожковнинг маълум қилишича Ереванда ташкил этилган “ArmHiTech-2018” қурол-яроғ кўргазма доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланган.

    Мазкур шартномага мувофиқ Россия Ўзбекистонга ўндан зиёд “Ми-35” вертолётларини етказиб беради.

    “ Шартнома имзоланди. Эндиликда Ўзбекистонга “Ми-35” вертолётларини етказиб берамиз. Мазкур мамлакат билан ҳарбий-техник ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда”, деган В.Дрожков кўргазмада журналистларга.

    Хабарда 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзолангани, унга мувофиқ Россия ички нархларда мамлакатимизга қурол-яроғ етказиб бериши эслатилган.

    Маълумот учун: “ Ми-35” вертолёти зарба берувчи ҳарбий-техника ҳисобланади. Унинг учиш тезлиги соатига 300/км.гача етиши мумкин.

    » » Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади
    Яндекс.Метрика