17:00 / 30.03.2018
7 013

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига доир янги қарор қабул қилинди

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига доир янги қарор қабул қилинди
Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Даракчи нашри.

Ушбу қарорга кўра:

- 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари олиш учун фақат Давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат этишлари мумкин бўлади;

- иш берувчиларнинг, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Бунда, фуқарони ҳисобга қўйиш учун иш берувчи мурожаат қилади;

- юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ва бошқа фуқаролар ЖБПТда ихтиёрий тартибда иштирок этишади;

- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамғариб бориладиган пенсия тизимига доир янги қарор қабул қилинди