22:30 / 02.04.2018
4 980

МИБ Зангиотада ўқитувчи ва шифокорлар уйма-уй юргани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди

МИБ Зангиотада ўқитувчи ва шифокорлар уйма-уй юргани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди
«Zamin.uz» интернет-нашрида 28 март куни «Зангиотада ўқитувчи ва шифокорлар МИБ ходимлари билан уйма-уй юргани ҳақида» номли мақола эълон қилинган эди. Унда «Дарё» мухбирининг хонадонига кириб, ўзларини ўқитувчи ва шифокор деб танитган икки нафар аёл энергия ресурсларини ҳисобга олиш кўрсаткичларини ёзиб олгани ҳақида сўз боради. Мажбурий ижро бюросининг бу мақола бўйича раддияси «Zamin.uz» интернет-нашрининг электрон почтасига келиб тушди. Қуйида МИБ раддиясининг скриншоти ва раддиянинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

МИБ раддияси скриншоти

2018 йилнинг 27 ва 28 март кунлари интернетнинг «Daryo.uz» ва «Zamin.uz» тармоғида Зангиота туманида ўқитувчи ва шифокорлар Бюро ходимлари билан уйма-уй юриб, энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказиш тадбирларини амалга ошираётгани ҳақидаги маълумот жойлаштирилган.

Мурожаатда муаллиф томонидан Бюро органлари ўзларига юклатилган вазифаларни бевосита амалга оширмасдан, ҳудуддаги ўқитувчи ва шифокорларни кўрикдан ўтказиш тадбирига жалб этиши оқибатида, ўқитувчи ҳамда шифокорлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажара олмаётганлигини таъкидланган.

Изоҳ: Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказиш ва биллинг дастурига киритиш, энергия ресурслари ва сув таъминоти учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, қарздорликни қисқартириш Бюро давлат инспекторларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Давлат инспекторларига юклатилган юқоридаги вазифаларни бажариш учун Бюро органлари томонидан бошқа корхона ҳамда ташкилотлар, шунингдек умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари жалб этилмаган, шунингдек Бюро органларига бундай ваколат берилмаган.

Мажбурий ижро бюроси «Daryo.uz» ва «Zamin.uz» тармоқларида келтирилган юқоридаги маълумотларни асоссиз ва объектив фактлар билан тасдиқланмаган маълумот деб ҳисоблайди.

Келгусида «Daryo.uz» ва «Zamin.uz» сайтлари маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатилаётган хабарларнинг ишончлилиги ва холислигига алоҳида эътибор қаратилиши, шунингдек бу борада Бюро органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши мақсадга мувофиқ.

Мажбурий ижро бюроси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Зангиотада ўқитувчи ва шифокорлар уйма-уй юргани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди