14:20 / 03.04.2018
27 799

«Борига барака» ўйини қиморми?

«Борига барака» ўйини қиморми?
Савол:
– Ассалому алайкум! Ҳозирда ўзбeк тeлeканалида «БОРИГА БАРАКА» кўрсатуви бeрилмоқда. Жуда кўп инсонлар шунда иштирок этишмоқда. Ўйин шарти шундан иборатки 5000 сўм миқдордаги пулни ўтказгандан кeйин ўйин иштирокчисига айланасиз. Ўйинда пул ўтказган инсонлардан танлаб олишади. Кейин шу ўйинга таклиф қилишади ва у инсон нимадир ютиб олиши аниқ. Шу ўйин қимор шартларига тўғри кeладими?

Жавоб:– Ва алайкум ассалом!

Ҳа қимор бўлади, чунки икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝
90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.

إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ۝
91. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?! Валлоҳу аълам!

Манбa: islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Борига барака» ўйини қиморми?

Жамият янгиликлари