22:35 / 03.04.2018
6 718

Паркда севишганлардан пул ундириб юрган сохта милиционерлар қўлга олинди (видео)

Паркда севишганлардан пул ундириб юрган сохта милиционерлар қўлга олинди (видео)
Тошкентда милициянинг хизмат либосини кийиб олиб, фирибгарликка қўл урган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-вазият» кўрсатувида ахборот берилди.

Бекзод Адилбеков ва Анвархўжа Шоисаев 28 февраль куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудидаги «Болажон» истироҳат боғига келган ҳамда шу ерда бирга сайр қилиб юрган йигит ва қизни сўроққа тутади.

«Мақсад — пўписа қилиб, пул ишлаб олиш эди. Айнан шунинг учун сохта милиционерлар йигит-қизни жамоат жойида беҳаё ҳаракатларни содир этганликда айблаб, бу ҳолат улар яшайдиган маҳаллада муҳокама қилинмаслиги эвазига улардан пул талаб қилади», — дейилади кўрсатувда.

Жабрланувчиларнинг аризасига асосан, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўз хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада Адилбеков ва Шоисаев 80 минг сўм миқдорида пул маблағини олган вақти ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паркда севишганлардан пул ундириб юрган сохта милиционерлар қўлга олинди (видео)