11:36 / 04.04.2018
3 215

Жаҳолатни маънавият ёрдамида енгишимиз зарур!

Жаҳолатни маънавият ёрдамида енгишимиз зарур!
«Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб булган. Борини кўрсатиш керак. Ёмон бўлса аямай танқид қилинглар».
(Ш.М.Мирзиёев)

Мақтовларга ўрганиб қолган қулоқларимиз ваниҳоят Ҳаққа ва халққа ёқгувчи сўзларни ҳам эшитаяпти. Бу ҳолатни ҳар бир фикр билдирувчилар ўз тафаккурлари доирасида шарҳлаб бормоқдалар.
Энг асосийси барчамизнинг мақсадимиз битта — бизнинг халқимизнинг ҳам дунёни бошқа мамлакатларидаги одамлар сингари фаровон турмуш даражасида кўриш. Албатта, бу фақатгина бизларнинг ҳоҳиш-истагимиз ва Президентимизнинг чиройли сўзлари билан амалга ошадиган иш эмас.
Мана шу тушунчани ёш авлодни онгига сингдириш — биринчи қилинадиган вазифа, менимча. Орзу-истаклар учун тўлов кераклигини келажагимиз бўлган ёшлар онгида шакллантира олсак, улар ўз келажакларини Ўзбекистонда қура оладилар. Ўқийдилар, изланадилар, бош қотирадилар. Ўқиш ва изланишда бўлган одамни бошқа бемаъни фитна (терроризм ва бошқа инсоний дунёқарашларга ёт бўлган) йўлларга кириб кетишига вақти қолмайди. Бизни жоҳилиятдан (ота ўз фарзандини, фарзанд эса ўз отасини ўлдираяпти, она, вақтидан олдин хомиладор бўлиб колаётган ёш-ёш қизлар, ўз чақалоғини ўлдириб ҳожатхонага, сойга ташлаяпти, пулга сотаяпти, ака-укалар ўртасидаги мол-мулк жанжаллари қонли интихо билан тугаяпти ва бошқа одам ақли шуурига сиғмайдиган фожиалар мажмуаси назарда тутилаяпти) қутқарадиган куч — бу маънавиятдир.

Маънавият — бу биринчи навбатда ўзлигимизни англашдир. Бизлар тарихда ким эдигу, ҳозирги кунга келиб ким бўлдик?

Бизлар Ўзбеклармиз! Бизлар руслар эмасмиз, бизлар америкалик демократлар эмасмиз, бизлар кўп минг йиллик ўз тарихига, ўзининг урфу одатига эга бўлган шижоатли, жасоратли, ориятли, ростгўй ва айни пайтда тадбирли, оқил ва доно афсонавий Алпомиш, Гўруғли, олиму фозиллар — Ибн Сино, Ал Беруний, Ал Хоразмий, дунёни ярмини ўз туғи, ўз байроғи остида бирлаштирган Амир Темур, илм ўқи билан осмондаги юлдузни урган Мирзо Улуғбек ва токи тирик экан душманга енгилмаган, унга сажда қилмаган Жалолиддин Мангубердиларнинг авлодларимиз! Бизларни ҳеч қайси миллатдан, ҳеч қайси элатдан кам жойимиз бўлмаган тарихда. Бизларни оналаримиз жасоратли, оқила ва доно, шарму ҳаёли Тўмарис, Нодира бегим ва Увайсийлар бўладилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятимиздаги энг муҳим вазифа тўғри таълим-тарбия асосида ҳам жисмонан, ҳам маънавий кучли ҳуқуқий шахсларни шакллантиришдир. Токи боғча боласи ёшидан ҳақиқий кучли тарбияни йўлга қуя олмас эканмиз, бизнинг жамиятимиздан тарбиясиз ва ҳақ-ҳуқуқ нималигини билмайдиган авлод етишиб чиқаверади. Шунинг учун ҳам болажонларимизни боғча стулчасига ўтирган онидан бошлаб Ўзбекистон Республикасини Қомуси нима эканлигини ўргатишимиз лозим.
Чунки «Илм бешикдан бошланади», дейди доно халқимиз.

Мактабларда токи ўқитувчилар ихтиёрий-мажбурий ишларга жалб қилинар экан, мактаб ўқувчилари билимсиз булиб қолаверади. Токи олийгоҳларда порахўрлик ва коррупция бор экан, талабалар «инновацион ғоя» нима эканлигини билмайдиган, келгусида бирор бир раҳбар лавозимида ишласа ўз келажагини порахўрлик, таъмагирлик ва коррупция устига қурадиган, илмга асосланиб эмас, балки шароитга асосланиб яшайдиган кадрлар тизимигагина эга бўламиз. Бундай тизим кадрлари ниқоб (маска) билан яшайдилар. Иккиюзламачилик, маддоҳлик, коррупция ва порахўрликни барча қирраларини муккамал эгаллашга ҳаракат қиладиган замонавий, лекин фойдасиз мутахассислар шажарасини вужудга келишига ўзимиз, фақатгина ўзимиз сабабчи бўламиз. Бу тубсиз жарлик ва тубанлик йўлидир. Бундай авлод жамиятимизни ботқоққа ботириб, тизимдаги барча соҳаларни ўлдиради ва охир-оқибат яна Россиягами, Америкагами ёки Туркиягами бошимизни эгиб бораверамиз.

Асл фожиа ҳам мана шунда!
Абдул Малик Фозил

Манба: fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳолатни маънавият ёрдамида енгишимиз зарур!