3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташриф уюштирди.
Ташриф давомида бош вазир раислигида вилоят маркази Жиззах шаҳрида, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор ва Зарбдор туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сесиялари ўтказилди. Сессияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Kun.uz хабар беришича, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан вилоят бўйича жами 6 ҳоким ўзгарди.
Жиззах шаҳри ҳокими Акром Баҳритдинович Рахмонқулов ўрнига Акбар Сафарович Шукуров;
Бахмал тумани ҳокими Баҳриддин Ўролович Сафаров ўрнига Муса Тўраевич Анарбоев;
Дўстлик тумани ҳокими Иброҳим Болтабоевич Қаршибоев ўрнига Улуғбек Юлдашевич Узоқов;
Пахтакор тумани ҳокими Нарзулла Ғайбуллаевич Қўшбоқов ўрнига Шукурулло Ҳабибуллаевич Бобоев;
Зарбдор тумани ҳокими Саноқул Жўрақулович Анқаев ўрнига Нарзулла Ғайбуллаевич Қўшбоқов;
Зафаробод тумани ҳокими в.б Зиядин Ҳамидович Сайидов ўрнига Иброҳим Болтабоевич Қаршибоев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Шукрулло Бобоев ва Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов ўтган йилнинг 30 октябрида 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабабли президент томонидан ишдан олинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда