22:53 / 05.04.2018
5 711

Тошкентда пиёз текин тарқатилмоқда

Тошкентда пиёз текин тарқатилмоқда
Баҳор фасли эрта келганлиги, ҳаво харорати кескин исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида, «Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, каммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни қўшма қарорни имзолади.

Қўшма қарорга биноан Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз махсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Хусусан бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз махсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.

Жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб пиёзнинг нархи 800 сумдан сотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда пиёз текин тарқатилмоқда

Жамият янгиликлари