17:56 / 08.04.2018
8 136

Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди, 8 киши ҳалок бўлди

Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди, 8 киши ҳалок бўлди
Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига асосан Хабар нашри маълум қилади.

Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг «Кобальт» русумли автомашинасини «Зарафшон ўнг соҳили» 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек «Кобальт» автомашинасининг яна 3 нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди, 8 киши ҳалок бўлди