20:14 / 09.04.2018
5 962

Наманганда тунда йўлда ўтирган маст фуқарони КАМАЗ уриб кетди (видео)

Наманганда тунда йўлда ўтирган маст фуқарони КАМАЗ уриб кетди (видео)
Наманган вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида маълум қилинди.

Хабар беришларича, тунги вақтда ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган КАМАЗ юк машинаси йўлда ўтирган кишини уриб юборган. Ҳайдовчи нима бўлганини билгач, қўрқиб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган.

Гумондаги ҳайдовчининг сўзларига кўра, қарама-қарши томондан келаётган автомобилларнинг чироқлари жуда ёруғлигидан (кўзлари қамашиб) йўлда ўтирган одамни кўрмай қолиб, уриб юборган.

«Тезкор хабарлар» дастурида қайд этилишича, воқеа юз берган вақтда ҳайдовчи ҳушёр, йўлда ўтирган фуқаро эса маст ҳолда бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда тунда йўлда ўтирган маст фуқарони КАМАЗ уриб кетди (видео)