21:21 / 11.04.2018
5 761

Улуғбек Султонов, Мубашшир Аҳмад ва Шермурод Тоғай ишдан олинди

Улуғбек Султонов, Мубашшир Аҳмад ва Шермурод Тоғай ишдан олинди
Суратда: Мубашшир Аҳмад ва Шермурод Тоғай
Коллаж: «Xabar.uz»

Ишончли манбаларимизнинг хабарига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва бўлим ходими Мубашшир Аҳмад лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Тинчлик» ва «Дўмбиробод» масжидларида имом-хатиб лавозимларида ишлаган Шермурод Тоғай ҳам ишдан олинган. Айтишларича, уларнинг буйруғи бир кунда — 2018 йил 30 март куни чиққан.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мусулмонлар идораси билан боғланишга уриндик. Қабулхонадагилар «Ходимлар» бўлимига, «Ходимлар» бўлимидагилар «Масжидлар» бўлимига мурожаат қилишимизни айтишди. «Масжидлар» бўлимидагилар эса бу ҳақда расмий хабар мавжуд эмаслигини билдирди. Хуллас, у ерда тўғри ва ишончли маълумот берадиган масъул шахс топилмади.

Юқоридаги хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Улуғбек Султонов, Мубашшир Аҳмад ва Шермурод Тоғай ишдан олинди