22:24 / 12.04.2018
15 060

Шавкат Мирзиёев Рустам Иноятовга янги вазифа топширди

Шавкат Мирзиёев Рустам Иноятовга янги вазифа топширди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятов Ўзбекистонда балиқчилик саноатини ривожлантиришда масъул этиб тайинланди.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчиик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Ҳужжатда “Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида Балиқчиликни ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш каби асосий масалалар белгилаб берилган. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишга Рустам Иноятов билан бирга Бош вазир Абдулла Арипов ва Бош прокурор Отабек Муродов ҳам жавобгар этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимни тарк этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Рустам Иноятовга янги вазифа топширди