12:25 / 13.04.2018
10 992

Козим Тўлаганов Қурилиш вазири ўринбосари бўлди

Козим Тўлаганов Қурилиш вазири ўринбосари бўлди
Бугун Тошкент шаҳри ва Жиззах шахрининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

«Xabar.uz» берган маълумотга кўра, қурилиш вазирига ўринбосарлар ҳам тайинланган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Козим Носирович Тўлаганов янги вазирликда вазир ўринбосари сифатида иш бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Козим Тўлаганов 2017 йилнинг майидан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Президентнинг 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ташкил қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Козим Тўлаганов Қурилиш вазири ўринбосари бўлди