19:45 / 14.04.2018
8 083

Зокир Алматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Зокир Алматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
10—11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокир Алматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Термиз шаҳридаги «Ёшлар маркази» ҳамда Денов тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманлари ИИБ ходимлари, ушбу туманлар ҳокимининг Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи кенгашлари раислари, бош имом хатиблар ҳамда бошқа жамоатчилик институти вакиллари билан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактикаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда осойишталикларини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоялардан сақлаш борасида узвий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокир Алматов, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сотволдиевлар кун тартибида кўрилаётган масала юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокир Алматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги 1-сонли шаҳар ички ишлар бўлинмаси, Денов ҳамда Сариосиё туманларининг таянч пунктларида ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда самарали фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зокир Алматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди