Келаётган ҳафтанинг сешанба куни, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ташриф давомида Корея ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон президенти билан учрашуви ҳам режаларштирилган.
"2018-йилнинг 17-апрел куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади. Корея Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", — дейилган расмий хабарда.
Ундан ташқари, делегация ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ташрифидан сўнг Ўзбекистон — Корея муносабатлари янада юқори босқичга кўтарилган эди. Ташриф доирасда энергетика, савдо-сотиқ, сармоя ва молия соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди