Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ЎзМТРК раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Абдусалом Шодмонов жорий йилнинг 13 апрел куни ишдан бўшатилди. Айни пайтда бунга нима сабаб бўлгани ошкор этилмаяпти.
Kun.uz ахборот манбаси танишиб чиққан ҳужжатда Шодмоновнинг лавозимдан бўшатилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқлангани айтилади. Компания расмий сайтида эса раҳбариятдаги ўзгариш ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРКда қисқа муддат ишлаган Хуршид Мирзоҳидов ўтган йилнинг 2 август куни телерадиокомпания раҳбарлигидан кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унинг ўрнига 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев тайинлангани маълум бўлганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди