14:30 / 16.04.2018
4 618

Қашқадарёда хонадонда газ баллони портлаб 2 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда хонадонда газ баллони портлаб 2 киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 14 апрель соат 01.00ларда Обод МФЙ Гулзор кўчасида яшаган, 1982 й.т. Ф.К. уйи ҳаммомида электр чироғини ёққан вақтида шу ерда бўлган 50 литр ҳажмли газ баллонидан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Ф.К. ҳамда бирга яшаган онаси, нафақахўр, 1953 й.т. М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда хонадонда газ баллони портлаб 2 киши ҳалок бўлди