16:07 / 16.04.2018
7 617

Елизавета II Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди бўлиши мумкин

Елизавета II Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди бўлиши мумкин
Буюк Британия қироличаси Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди бўлиши мумкин. Ушбу қондошлик Елизавета II нинг испан ҳукмдорларига алоқадор аждодларига бориб тақалади. Бу ҳақда The Times'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Ушбу назария муаллифлари даъво қилишича, Британия қироличасининг Испаниянинг мусулмон ҳукмдорлари билан қариндошчилиги бор. Ушбу қироллар орқали у ислом дини асосчисининг тўғридан-тўғри авлоди бўлиб чиқиши мумкин.

Ўз гапларининг далили сифатида назария муаллифи қироличанинг 40-авлодгача бўлган шажарасини келтириб ўтган. Унинг фикрича, бундай қариндошлик алоқалари динлар ва қиролликларни боғлайди.

Фото: The Times

Ушбу тадқиқотлар баъзи мусулмон мамлакатларида катта қизиқишни келтириб чиқарди.

Таъкидланишича, Елизавета II нинг Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) авлоди деб аталиши биринчи марта эмас.

Бундай тахминлар дастлаб 1986 йилда Гарольд Брукс-Бейкер томонидан илгари сурилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Елизавета II Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди бўлиши мумкин