Шавкат Мирзиёев яна собиқ Бош прокурорни эслади

  • Жамият
  • 16-04-2018, 17:43
  • 2 585
  • Шавкат Мирзиёев яна собиқ Бош прокурорни эслади
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш ва садоқат билан меҳнат қилиш ҳақида гапириб, собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва унинг ўринбосари лавозимида ишлаган икки нафар собиқ амалдорлар ҳақида вақти соати билан батафсил маълумот беришини айтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Жорий йилнинг 13 апрел куни Сирдарё вилоятида ўтказилган йиғилишда нутқ сўзлаган давлат раҳбари жумладан шундай деди:

    «Собиқ Бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Бундан ташқари, [собиқ] МХХ раисининг 3 нафар ўринбосари ҳам қамоқда. Биттаси (Шуҳрат Ғуломов - таҳр.) умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган. Нимага? Коррупция! Вақт келади, тергов ҳаракатлари тугасин, мен ҳаммасини телевидение орқали айтаман: Бош прокурор (Рашид Қодиров назарда тутилмоқда - таҳр.) нималар билан шуғулланган».

    Эслатиб ўтамиз, бундан аввал президент Самарқандда ўтган йиғилишда ҳам 7 туман прокурорининг фаолияти ҳақида гапирганди.

    «Самарқандда ҳам 7 туман прокурори ҳар ойда бериб турган. Ҳар ойда 2 минг доллардан берган, прокурор бўлиш учун 35-40 минг доллардан берган. Тайлоқ тумани прокурори 40 минг берган бўлса, бу пулни қайтариши учун Тайлоқни сотиши керак-ку? Мана қандай вазиятда яшаганмиз», деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.​

    » » Шавкат Мирзиёев яна собиқ Бош прокурорни эслади
    Яндекс.Метрика