23:04 / 16.04.2018
4 394

Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» клубининг ашаддий мухлисларига 22 минг футболка совға қилди

Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» клубининг ашаддий мухлисларига 22 минг футболка совға қилди
Бугун, 16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров раҳбарлигида ва клубга тегишли бўлган мутасаддилар, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида ўтган йиғилишда “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади. Ўз ўрнида Бахтиёр Мелиевич ҳам сўзга чиқиб, ўзига нисбатан билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирар экан, жамоанинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.

Шу ўринда клуб томонидан Суперлиганинг навбатдаги тури – “Бунёдкор”га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрилаётганлигини ҳам айтиш жоиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан “Навбаҳор” жамоасининг фидоий, ашаддий футбол мухлисларига футболга бўлган меҳри сабабли совға сифатида 22 минг дона футболкалар тақдим этилди.

20 апрель куни соат 18:00 да Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир жонкуяр футбол мухлисларга мазкур футболкалар бепул тарқатилади.

“Бунёдкор” клубига қарши кечадиган ўйиндан олдин эл суйган, вилоятнинг таниқли эстрада хонандалари иштирокида шоу концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» клубининг ашаддий мухлисларига 22 минг футболка совға қилди