19:03 / 18.04.2018
5 234

Шавкат Мирзиёев эртага Бухоро ва Навоий вилоятларига боради

Шавкат Мирзиёев эртага Бухоро ва Навоий вилоятларига боради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Комил Алламжонов расмий саҳифасида хабар берган.

Давлат раҳбари Бухорода «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, президент шу йилнинг февраль ойида ҳам Бухорода бўлиб, жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишган, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев эртага Бухоро ва Навоий вилоятларига боради