17:20 / 21.04.2018
5 342

Бухорода ўзини ДХХ ходимлари деб фуқародан 1 млн доллар талаб қилишди

Бухорода ўзини ДХХ ходимлари деб фуқародан 1 млн доллар талаб қилишди
Ўзини Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари деб таништирган фуқаролар кўп миқдордаги пулни қўлга киритиб, Россияга қочиб кетишга ҳам муваффақ бўлишган.

Когон шаҳар ИИБга Дўстлик кўчаси, 14”а” уйда яшовчи нафақадаги (илгари “Когонёғэкстрат” заводи раҳбари бўлиб ишлаган) Ато Ўлжаев ариза орқали мурожаат қилиб, 2018 йил 13 апрель кеч соат тахминан 21.30 лар чамаси уч нафар номаълум шахслар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда оқ рангли “Ласетти” русумли автомашинада унинг уйи олдига келиб, кўчада ўтирган вақтида ўзларини Республика ДХХ махсус хизмати ходимлари деб таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, унга нисбатан Тошкент шаҳрида жиноят иши қўзғатилганлигини, уни Тошкент шаҳрига юзлаштириш ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб боришлари кераклигини айтиб, қўрқитиб, унга нисбатан тазйиқ ўтказмаслик учун ҳамда ишни ҳал қилиб беришлари эвазига бир миллион АҚШ долларини беришини талаб қилишади.

Шу кўча ҳудудида жойлашган Когон туман Тиббиёт бирлашмаси биноси яқинида ундан жуда кўп миқдордаги нақд 500.000 АҚШ долларларини товламачилик йўли билан қўлга киритиб, автомашинада Когон-Бухоро шаҳри йўналишида ҳаракатланиб, воқеа жойидан яширинганликларини билдирган эди.

Жиноятни фош этиш борасида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тузилган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилган тезкор-тергов ва суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни 1984 йилда туғилган, Когон тумани, Думилён кўчасида яшовчи, муқаддам Ўз.Р.ЖКнинг 277-моддаси билан судланган фуқаро Қосимов Баҳодир Раупович, 1984 йилда туғилган, муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 210 ва 165-моддалари билан судланган, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Беруний кўчаси, 46-уй, 9-хонада яшовчи Гулямов Парвиз Хабибуллаевич, 1984 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Беруний кўчаси 144-уй 14-хонада яшовчи Маҳмудов Суннат Ахтамович, 1977 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар, Спетамен шоҳ кўчаси 2-йўлак, 97-уйда яшовчи, Юсупов Мустафо Сулайманович ва 1984 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар, Ҳусайн Байқаро кўчаси 53-уйда яшовчи Мамедов Алибек Ғуломовичлар содир қилганлиги аниқланиб, жиноий гуруҳнинг икки нафар аъзолари — Гулямов Парвиз Ҳабибуллаевич ҳамда Қосимов Баҳодир Рауповичлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноятчиларнинг қолганлари яъни, Маҳмудов Суннат Ахтамович, Юсупов Мустафо Сулайманович ва Мамедов Алибек Ғуломовичлар жиноят содир этиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан сиртдан айблов ва қидирув эълон қилиниб, “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган шу куннинг ўзида учала ҳамтовоқлар Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ушланиб, Татаристон Республикаси Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган ҳамда ҳозирги вақтда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига экстрадиция қилиш масаласи кўрилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ўзини ДХХ ходимлари деб фуқародан 1 млн доллар талаб қилишди