08:05 / 22.04.2018
9 921

Бургут билан ов қилиш жараёни лавҳаларда

Бургут билан ов қилиш жараёни лавҳаларда
Мана тўрт минг йилдирки, Олтой тоғларида бургутлар билан ов қилиш анъанаси давом этиб келмоқда.
Бугунги кунда Мўғулистон аҳолисининг фахри бўлган бу ов турининг бор-йўғи 70 нафар ашаддий ишқибози қолган.
«Fotojoin» нашри ана шу ноёб ов жараёнидан ажойиб суратларни жамлади.

Узоқ ерга отланган овчи бургути билан туяда йўл босади.

Овчи ва қуш ўртасида дўстона муносабат шаклланиши учун бургутни полапонлик чоғиданоқ боқишади.
Уста ва бургут бир-бирига ўргангунча тўрт йилча вақт ўтади.

Бургутлар одатда қирқ йилча умр кўради ва бу вақтнинг ичида ўзлари яшайдиган оиланинг ҳақиқий аъзосига айланади.

Ўлкада яшовчилар ов қила олмайдиган бургут узоқ яшай олмайди деган фикрда.

Бургут билан ов қилиш сирларини бу ерда болаликдан ўрганиб боришади.
Суратда афсонавий овчилардан бирининг 13 ёшли қизи акс этган.

Мана бундай «оёқкийим» овчи бургутнинг ажралиб турувчи хусусияти ҳисобланади.

Ов қуши ёрдамида қўлга киритилган ўлжа.

Овчиларнинг яна бир ишончли ёрдамчилари отлардир.


Бургутларнинг асосий ўлжалари тулки ва бошқа майда жониворлардир. Лекин шунга қарамай, улар ёш бўриларни ҳам тута олади.

Овчи ва бургутнинг уйи мана шундай кўринишда бўлади.

Ушбу қадрият Шимоли-ғарбий Мўғулистондаги қозоқлар орасида сақланиб қолган.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бургут билан ов қилиш жараёни лавҳаларда