10:20 / 22.04.2018
8 452

Жиззахда 18 яшар қизни зўрламоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Жиззахда 18 яшар қизни зўрламоқчи бўлган фермер қўлга олинди
Фото: «Novini.bg»
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ҳамқишлоғини зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, воқеа Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Сарой қишлоғида 20 март куни соат 16:00 лар атрофида юз берган.

Шу қишлоқда яшовчи, «Сабрина Равшанова» фермер хўжалиги раиси, 1987 йилда туғилган шахс ҳамқишлоғи — 18 ёшли қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлган. Гумонланувчи қўлга олинган.

ИИВ хабаридан воқеага оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 18 яшар қизни зўрламоқчи бўлган фермер қўлга олинди