08:02 / 25.04.2018
31 889

Гаровсиз ва кафилсиз кредит олса бўладими?

Гаровсиз ва кафилсиз кредит олса бўладими?
Мазкур масала Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ. рўйх. рақ. 2975, 22.02.2018 й.) билан тартибга солинади, деб ёзади телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Низомга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун банклар томонидан туман (шаҳар)даги сектор раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (17 224 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бунда банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.

Мазкур микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга мақсаддан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровсиз ва кафилсиз кредит олса бўладими?