Кеча, 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Наманган вилоятининг Норин туманида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилиш давомида давлат раҳбари чорвачилик соҳасига эътиборни кучайтириш зарур эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда KUN.UZ хабар бермоқда.
“Наманганда яйлов бор, чорва йўқ. Соҳани ривожлантиришга 600 миллиард сўм етмаса, яна берамиз. Туманлардаги тўрт сектор раҳбарлари билиб қўйсин. Бу пуллар еб кетарга эмас, фақат чет элдан мол олиб келадиганларга берилади. Сут ва сутни қайта ишлаб чиқариш соҳасига ҳам эътибор қаратинглар”, - дея таъкидлади президент.
Давлат раҳбари чорва маҳсулотларини кескин кўпайтириш юзасидан маблағни аҳолига етказиш масаласи бўйича тез кунларда кенг қамровли иш ташкил қилишни республика банк соҳаси мутасаддиларига топширди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди