19:27 / 03.05.2018
4 372

Сўнгги беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони деярли икки баробарга ортди

Сўнгги беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони деярли икки баробарга ортди
2012 йилдан 2017 йилга қадар Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони деярли уч баробарга (95 737 тадан 257 822 тагача) ортди, деб хабар беради Sputnik.

2017 йилда Россия паспорти 85 119 нафар украиналикка тақдим этилган. 2012 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштирганда, бу етти баробарга кўп демакдир.

Ўтган йил натижаларига кўра, иккинчи ўринни қозоғистонликлар эгаллади (уларнинг сони 40 718 кишига тенг). Беш йил давомида уларнинг сони уч баробарга ортган (2012 йилда 14 585 нафар қозоғистонликка Россия фуқаролиги берилган).

Россия фуқаролиги энг кўп тақдим этилган хориж мамлакатлари рўйхатидан Арманистон (2017 йилда—25 144 киши, 2012 йилда—13 176 киши) ва Ўзбекистон (2017 йилда—23 334 киши, 2012 йилда—13 409 киши) ҳам ўрин олган.

Чет элликлар учун Россия фуқаролигини олишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби мавжуд. Бунда биринчи ҳолатда уч йилга вақтинчалик яшаш учун рухсатномани тақдим этиш кўзда тутилган. Шундан сўнг фуқаро беш йил муддатга бериладиган яшаш ҳуқуқи учун рухсатномани сўраши мумкин, уни олганидан кейингина Россия паспортига ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўнгги беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони деярли икки баробарга ортди