16:14 / 05.05.2018
6 265

Бухорода темир йўл бекати бошлиғи пора олаётганида ушланди

Бухорода темир йўл бекати бошлиғи пора олаётганида ушланди
Бухорода юк вагонларини қабул қилиш ва топшириш учун “ҳақ” талаб қилган темир йўл бекати бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Когон темир йўл бекатига келган юк вагонларини ўз буюртмачилари ёки тегишли корхона ва ташкилотларга бериш ҳамда ўз вақтида қабул қилиб топшириш жараёнларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахслардан мунтазам равишда ҳар бир вагон учун 200 минг сўм миқдорида пул талаб қилиб келаётганлиги боис, унинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраб қилинган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Бухоро вилоят ИИБ ТЖХТБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилган.

Унинг давомида Когон шаҳар, Зирабод кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро МТУга қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи лавозимида ишловчи М.К. ўз хизмат хонасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахсдан 200.000 сўм пулларни тамагирлик йўли билан қонунга хилоф равишда олган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода темир йўл бекати бошлиғи пора олаётганида ушланди