09:49 / 06.05.2018
4 062

Чирчиқда коллеж ўқувчиси дўкондан 5,5 млн сўм ўғирлади

Чирчиқда коллеж ўқувчиси дўкондан 5,5 млн сўм ўғирлади
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 3 май куни номаълум шахс Шароф Рашидов кўчасида жойлашган «Умид баҳори» савдо дўкони сотувчисини доғда қолдирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

У шу куни соат 12:00 атрофида сотувчи С.М.ни чалғитиб, стол тагида бўлган 5,5 миллион сўмни ўғирлаб кетди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи коллеж ўқувчиси Н.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда коллеж ўқувчиси дўкондан 5,5 млн сўм ўғирлади