19:55 / 07.05.2018
4 784

Ўзбекистон фуқароси автомобиль юкхонасида Қирғизистонга кириб олишга уринди

Ўзбекистон фуқароси автомобиль юкхонасида Қирғизистонга кириб олишга уринди
Қирғизистондаги «Ак-Кия- автодорожный» назорат ўтказиш пункти чегарачилари қирғизистонлик шахсни қўлга олишди. У қирғиз-ўзбек чегараси орқали Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган.

Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқаросининг Hyundai Starex автомобили юкхонаси кўздан кечирилганида Ўзбекистон фуқароси аниқланган, у паспорт назоратидан ўтмаган ҳолда Қирғизистон ҳудудига киришга уринган.

Сўроқ чоғида маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаросида давлат чегарасини кесиб ўтиш учун ҳужжатлар бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқароси автомобиль юкхонасида Қирғизистонга кириб олишга уринди